ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўзбекистон Республикаси Президенти /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.10.2020 й. 652-сон "Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Давлат резиденцияларига хизмат кўрсатиш ва тадбирларини ташкиллаштириш бошқармаси "Ko`ksaroy qarorgohi" давлат муассасасининг ҳудудини ободонлаштириш ишларини ташкил этиш ва амалга ошириш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.10.2020 й.

N 652



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ АДМИНИСТРАЦИЯСИНИНГ

ДАВЛАТ РЕЗИДЕНЦИЯЛАРИГА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ

ВА ТАДБИРЛАРИНИ ТАШКИЛЛАШТИРИШ БОШҚАРМАСИ

"KO`KSAROY QARORGOHI" ДАВЛАТ МУАССАСАСИНИНГ

ҲУДУДИНИ ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ВА АМАЛГА ОШИРИШ ТИЗИМИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Давлат резиденцияларига хизмат кўрсатиш ва тадбирларни ташкил этиш бошқармаси "Ko`ksaroy qarorgohi" давлат муассасасининг ҳудудида ҳудудларни ободонлаштириш, ноёб манзарали дарахт навларини, мевали боғларни сақлаб қолиш, шунингдек, йўл хўжалиги, ирригация ва суғориш тизимларига сифатли хизмат кўрсатиш борасидаги ишларни ташкил этиш ҳамда амалга ошириш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг юридик шахс ташкил этмасдан, Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармасининг Ҳукумат объектларига хизмат кўрсатиш ихтисослаштирилган бошқармасининг "Ko`ksaroy qarorgohi" давлат муассасаси ҳудудини ободонлаштириш дирекциясини (кейинги ўринларда - Дирекция) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармасининг Ҳукумат объектларига хизмат кўрсатиш ихтисослаштирилган бошқармасининг "Ko`ksaroy qarorgohi" давлат муассасаси ҳудудини ободонлаштириш дирекцияси бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони 4 нафардан иборат бўлган тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилансинки, Дирекция директори бир вақтнинг ўзида Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармасининг Ҳукумат объектларига хизмат кўрсатиш ихтисослаштирилган бошқармаси бошлиғининг ўринбосари ҳисобланади.


4. Белгилаб қўйилсинки, 2020 йил 1 ноябрдан бошлаб Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармасининг Ҳукумат объектларига хизмат кўрсатиш ихтисослаштирилган бошқармаси ходимларининг лавозим маошларини белгилашда, "Qorasuv Qarorgohi" ҳудудини ободонлаштириш дирекцияси ходимлари бундан мустасно, Вазирлар Маҳкамасининг "Ободонлаштириш ходимларини моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 1 апрелдаги 91-сон қарорига 1-иловада назарда тутилган тармоқ тариф сеткаси 1,5 баравар оширилган ҳолда қўлланилади.

Ушбу бандда назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар 2020 йилда Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетига прогноздан ортиқча тушган даромадлар ҳамда бюджет харажатларида иқтисод қилинган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади, 2021 йилдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг параметрларида назарда тутилади.


5. Тошкент шаҳар ҳокимлиги:

Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан Дирекцияга 2-иловага мувофиқ рўйхат бўйича ихтисослаштирилган автотранспорт ва махсус техника сотиб олиш учун зарур маблағлар ажратсин;

Дирекцияни малакали агрономлар, муҳандис-техник ва ишлаб чиқариш ходимлари билан таъминлаш чораларини кўрсин;

Дирекция ходимларини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Давлат резиденцияларига хизмат кўрсатиш ва тадбирларни ташкил этиш бошқармаси "Ko`ksaroy qarorgohi" давлат муассасасига туташ ҳудуддаги мавжуд маъмурий ва ишлаб чиқариш хоналарига жойлаштирсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Тошкент шаҳар ҳокими Ж.А. Артикходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 26 октябрдаги

652-сон қарорига

1-ИЛОВА



Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳузуридаги

Ободонлаштириш бош бошқармаси Ҳукумат

объектларига хизмат кўрсатиш ихтисослаштирилган

бошқармасининг "Ko`ksaroy qarorgohi" давлат муассасаси

ҳудудини ободонлаштириш дирекциясининг

ТУЗИЛМАСИ





Директор - Ихтисослаштирилган

бошқарма бошлиғи ўринбосари





































































V





































V







V








V




Бош агроном

Муҳандис


Участка бошлиғи




       

Бошқарув ходимларининг чекланган сони - 4 нафар.


Изоҳ. Ишлаб чиқариш ходимларининг сони туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари ходимлари сони нормативини белгилаш йўриқномасига мувофиқ Ҳукумат объектларига хизмат кўрсатиш ихтисослаштирилган бошқармасидаги мавжуд бўлган ходимлар сони доирасида белгиланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 26 октябрдаги

652-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Ko`ksaroy qarorgohi" давлат муассасаси ҳудудини

ободонлаштириш дирекцияси учун харид қилинадиган

ихтисослаштирилган автотранспорт ва махсус техника

РЎЙХАТИ


(минг сўм)

Т/р

Номи


Сони


Нархи


Суммаси


1

Сув сепиш машинаси


1

599 900,0

599 900,0

2

"ПМ-8" русумли сув сепиш ва қор кураш машинаси


1

665 000,0

665 000,0

3

Ағдарма машина


1

311 000,0

311 000,0

4

Дамас-2 (Д2)


1

62 813,0

62 813,0

5

ТТЗ трактори


1

195 000,0

195 000,0

6

Трактор тиркамаси


2

35 000,0

70 000,0

7

100 литрли пуркагич


2

23 0000

46 000,0

8

Орқада кўтариб юриладиган пуркагич


2

800,0

1 600,0

9

Газон ўриш техникаси


20

3 500,0

70 000,0

10

Триммер


20

700,0

14 000,0


Жами




2 035 313,0

           





Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 26 октябрдаги

652-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент шаҳрини ободонлаштириш ишларини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 11 ноябрдаги 251-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й. 46-сон, 414-модда) 4з-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш

бош бошқармасининг Ҳукумат объектларига хизмат

кўрсатиш ихтисослаштирилган бошқармасининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ














Бошқарма бошлиғи
















































































































Бош муҳандис

(Б-1 нафар)



Бошқарма бошлиғининг ўринбосари

(Б-1 нафар)



"Дўрмон" миллий боғининг директори -бошқарма бошлиғи ўринбосари*

Б (7)


"Qorasuv Qarorgohi" ҳудудини ободонлаштириш дирекцияси директори - бошқарма бошлиғининг ўринбосари**

Б (25)


"Ko`ksaroy qarorgohi" ҳудудини ободонлаштириш дирекцияси директори - бошқарма бошлиғининг ўринбосари***

Б (4)





































Автотранспорт воситаларидан фойдаланиш, механизмлар, кичик механизация ва энергетика хизмати бўлими

(Б-2 нафар,

М-1 нафар)



Бош агроном

(Б-1 нафар)







































Агротехника хизмати*

М (5)





Мутахассис-

фитопатолог

(М-1 нафар)



























Юрисконсульт

(М-1 нафар)























Объектларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш участкалари

(Б-3 нафар)





Ишлаб чиқариш-техника бўлими

(Б-1 нафар,

М-2 нафар)

















Кадрлар бўлими

(Б-1 нафар,

М-1 нафар)



















































Техника хавфсизлиги бўйича муҳандис

(М-1 нафар)




















Хизмат кўрсатувчи ходимлар

(Х-7 нафар)





Бухгалтерия

(Б-2 нафар,

М-2 нафар)


















Режа-иқтисодиёт бўлими

(Б-1 нафар,

М-1 нафар)























































































           

Ходимларнинг чекланган сони:

бошқарув ходимлари (Б) -50 нафар;

мутахассислар-бажарувчилар (М) - 15 нафар;

хизмат кўрсатувчи ходимлар (Х) - 7 нафар.


Изоҳ. Ишлаб чиқариш ходимларининг сони бажариладиган ишлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.


*) "Дўрмон" миллий боғи дирекциясининг тузилмаси ва сони Вазирлар Маҳкамасининг "Дўрмон"миллий боғини ташкил этиш тўғрисида"2014 йил 5 июндаги 144-сон қарорига мувофиқ белгиланган.

**) Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармаси Ҳукумат объектларига хизмат кўрсатиш ихтисослаштирилган бошқармасининг "Qorasuv Qarorgohi" ҳудудини ободонлаштириш дирекциясининг тузилмаси ва сони Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 августдаги 612-сон қарорига мувофиқ белгиланган.

***) Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармаси Ҳукумат объектларига хизмат кўрсатиш ихтисослаштирилган бошқармасининг "Ko`ksaroy qarorgohi" давлат муассасаси ҳудудини ободонлаштириш дирекциясининг тузилмаси ва сони Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил __ октябрдаги __-сон қарорига мувофиқ белгиланган.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президенти Аппарати Ишлар бошқармаси Давлат резиденциялари дирекциясининг 1-сон Пансионати ҳудудини ободонлаштириш ишларини ташкил этиш ва амалга оширишни такомиллиштириш тўғрисида" 2018 йил 1 августдаги 612-сон қарорига 3-илованинг 1-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 26 октябрь




















































Время: 0.0287
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск